Ucell Компаниясида стол тенниси мусобақасида бўлиб ўтди

Ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари COSCOM МЧЖ корхонаси (Ucell савдо белгиси) раҳбарияти ва корхона касаба уюшмаси қўмитаси фаолиятининг диққат марказида туради.

Шу сабабли Компанияда доимий равишда турли ҳил спорт тадбирларини ўтказиб турилади. Мусобақалар ходимларнинг нафақат соғлиги учун фойдали, балки ҳамкасблар билан фаол ва мароқли дам олишларига кўмаклашади. Куни кеча Компания ходимлари ўртасида стол тенниси буйича ўтказилган мусобасқалар шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 15-22-«О» -рақамли 2019 йил 4 октябр қарори ва корхона касаба уюшмаси қўмитасининг 2019 йил иш режаси асосида 21 ва 23 октябр кунлари ўтказилган стол тенниси мусобақаси корхона ходимлари ўртасида катта қизикиш билан кутиб олинди.

Мазкур мусобақада ўз кучи ва маҳоратини синаб кўриш ва биринчиликда қатнашиш учун корхонанинг аёл ва эркак ходимларидан 40 га яқин ариза қабул қилинди.

Стол тенниси мусобақалари М. Ломоносов номли Москва Давлат Университетининг Тошкент шахри филиалининг спорт мажмуасида бўлиб ўтди. Унда 35 ёшгача бўлган аёл ва эркаклар ва 35 ёшдан катта бўлган эркак ходимлар катнашдилар. Мусобақанинг биринчи кунида жаъми олтита гуруҳ уртасида саралаш ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳар бир гуруҳда ғолиб бўлган ходимлар мусобақанинг финал босқичига йулланмалар олдилар.

Финал ўйинлари қизикарли ва кескин тарзда ўтди. Унда 35 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги мусобақада технологиялар департаментининг муҳандиси Камилла Шамсутдинова, 35 ёшгача бўлган эркак ходимлар ўртасида моддий бойликларни ҳарид килиш департаментининг эксперти Нодирхон Алаутдинов ва 35 ёшдан катта эркак ходимлар ўртасида технологиялар департаментининг гуруҳ раҳбари Вячеслав Цой мусобақанинг мутлақ ғолиблари бўлдилар.

Камилла Шамсутдинова ва Нодирхон Алаутдиновлар 2019 йил, ноябр ойида Тошкент шахридаги алоқа корхоналари ходимлари ўртасида ўтказиладиган шаҳар биринчилигида қатнашиш хуқуқига эга бўлдилар.

Мусобақалар якунида барча финал иштирокчилари махсус дипломлар ва қимматбахо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Нусрат Исхоков

COSCOM МЧЖ Касаба уюшмаси қўмитаси раиси