Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1990 йил 14 декабрдаги А/RES/45/106-сон резолюцияси билан “1 октябрь-Халқаро кексалар куни” деб эълон қилинган.
Ушбу кунни кенг нишонлаш мақсадида октябрь ойининг биринчи ҳафтаси мамлакатимизда “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди. Мазкур ҳафталик доирасида ахборот технологиялари касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан тизимли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 5 октябрь куни “Ўзбектелеком” АК Хоразм филиали ҳамда туман телекоммуникация боғламаларида “Кексалар ҳафталиги” доирасида меҳнат жамоасидага кекса авлод вакилларидан 65 нафари меҳнат фахрийлар билан учрашув ташкил қилинди. 4 октябрь куни филиалда ишлаб хозирга кунда пенсияга чиққан кекса ва фахрийларнинг 83 нафарига табрикномалар юборилди. Жамоа шартномасига асосан жорий йилнинг 1 октябрь куни 1 нафар, 4 октябрь куни 1 нафар ходимга пенсияга чиқиши муносабати билан филиал томонидан 2674,180 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди ҳамда касаба уюшма бюджетидан 350,0 минг сўмга қимматбаҳо совғалар топширилди.
Шунингдек, “Кексалар хафталиги” доирасида “Ўзбектелеком” АК Фарғона филиали 50 нафар, Сурхондарё учинчи техник боғламаси 10 нафар узоқ йиллар меҳнат қилган фахрий устозлар фахрийларни холидан хабар олиш мақсадида хонадонларига касаба уюшма қўмитаси фаоллари бориб, уларга озиқ-овқат ҳамда қимматбаҳо совғалар тақдим этдилар. Бобир номли Андижон ахборот кутубхона маркази касаба уюшма қўмитаси 4 нафар фахрий устозлар холидан хабар олиш мақсадида уйларига ташриф буюриб касаба уюшма қўмитаси бюджети хисобидан 400 минг сўм маблағ ажратилди. “ЎзИ” Қарши филиали меҳнат фахрийларининг маданий ҳордиқ чиқаришларини таъминлаш мақсадида 3-7 октябрь кунлари Қашқадарё вилояти М.Тошмухамедов номидаги драма театрига “Бахтсиз куёв” ҳамда “Аршин мал алан” премьераларига ташрифлари уюштирилди.
“Кексалар хафталиги” доирасида “Ўзбектелеком” АК Навоий филиали жамоасида меҳнат фаолиятини олиб бораётган кекса авлод вакиллари ва меҳнат фахрийларидан 35 нафари билан учрашув ҳамда маданий тадбир ташкил этилди. Жамоа шартномаси асосида пенсия ёшидаги 2 нафар ишчи ходимга пенсияга чиқишдан олдин ва 10 нафар ишламайдиган пенсионерларга қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.