Диққат! Диққат! Диққат!

Соҳа кубоги учун 2000 йилдан буён ўтказилиб келинаётган мини футбол (футзал) мусобақаси ташкил этилаётган спорт тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан Республика кенгаши ўртасида “2019 йилга мўлжалланган ўзаро ҳамкорлик ва ижтимоий шериклик бўйича қўшма тадбирлар режаси”нинг 36 бандига асосан, вазирлик тизимида фаолият юритаётган корхоналар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма кубок учун республика мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва юқори савияда ўтказилишини таъминлаш борасида 2019 йил 5 апрел куни Ташкилий қўмита қарори тасдиқланган.

Мазкур қарорга асосан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар терма жамоалари ҳамда Тошкент шаҳридаги корхоналар жамоалари ўртасида саралаш ўйинлари ғолиблари бўлган “Ўзбектелеком”АК “ТШТТ” филиали, АТ  “Алоқабанк” ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жамоалари жами 16 та жамоа ўртасида республика финал босқичи жорий йилнинг 25-28 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ташкил этиш режалаштирилган.