Жорий йилнинг 5 февралидан бошлаб белгиланган жадвал асосида соҳа тизимидаги корхона ва ташкилотларда Тармоқ, Тариф келишувлари, Ягона жамоа шартномаси ва қўшма қарорлар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлилий-танқидий ўрганилиб, 2018 йил якуни бўйича жамоа шартномаларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан меҳнат жамоаларининг конференциялари ўтказилиб келинмоқда.
Хусусан, “Ўзбектелеком” АК, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Матбуот тарқатувчи” АК, АТ “Алоқабанк”, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ филиалларида, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тасарруфидаги матбаа уйлари, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва унинг филиалларида жамоа шартномасини бажарилишига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш ҳамда конференцияларида Республика кенгашининг масъул ходимлари иштирок этмоқдалар.
Ўтказиб келинаётган йиғилишларда тингланаётган ҳисоботлардан ўтган 2018 йилда ҳар икки томон ҳам зиммасидаги вазифаларни тўла бажаришга масъулият билан ёндошиб келганлари кузатилмоқда.
Ўтган йил давомида иш берувчи ҳамда касаба уюшмаси ташкилоти ваколати доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан берилган хисоботлар қаторида бугунги кунда ходимларни ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, бахтсиз ходисаларни олдини олиш, муносиб меҳнат шароитини яратиш, ходимларни ҳуқуқий саводхонлиги, муомала маданиятини ошириш ҳамда муносиб меҳнат учун муносиб хақ тўланиши юзасидан қандай чора-тадбирлар режалаштирилаётгани устида чуқур бахс-мунозаралар олиб борилмоқда.
Жумладан, “Ўзбектелеком” АК марказлашган ҳолда алоқа йўл иншоотларида фойдаланилаётган шахсий ҳимоя воситаларини вақти-вақти билан махсус текширувдан ўтказувчи лабаратория ташкил этиш, меҳнат муҳофазаси бўйича қонун ҳужжатларига асосан сифатли махсус кийим бош билан таъминланишига алоҳида эътибор қаратиш, тиббий кўрикни хаққонийлигини таъминлаш ва унга асосан касалик аниқланганларни даволатиш чораларини кўриш, ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини очиқ мулоқотларни тизимли ташкил этиш орқали таъминлаш каби долзарб масалалар кўтарилмоқда.
Шунингдек, худудлардаги корхона ва филиаллардаги БКУТ учун алоҳида хона ажратиш ҳамда уларни жихозлаш, туман телекоммуникация ва почта бўлимларини жорий таъмирлаш, жихозлаш ҳамда бугунги кунда эскирган махсус асбоб ва ускунларни янгилаш, автомашиналарни тиббий аптечка ва ўтўчиргичлар билан тўлиқ таъминлаш, “Матбуот тарқатувчи” АК киоска ходимларига муносиб меҳнат шароиотини яратиш, уларнинг ноқулай меҳнат шароитда фаолият юритишларини инобатга олган ҳолда қўшимча хақ тўлаш чораларини кўриш, фаол, кўп йиллардан бери фаолият юритаётган матбуотчиларни рағбатлантириш каби таклифлар киритилмоқда.
Соха тизимдаги корхона ва ташкилотларда ўтказилаётган конференциялар ҳамда очиқ мулоқотлар жараёнида меҳнаткашлар томонидан киритилаётган барча таклифлар инобатга олинган ҳолда жорий йилда олдимизда турган устувор вазифаларни амалга оширилиши юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, уларни амалда қўлланиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.