«АлоқаБанк» ходимлари ўртасида шахмат ва шашка турнири!

АлоқаБанк ходимларининг дам олиш кунларини мазмунли ўтказиш ва иш самарадорлигини янада ошириш мақсадида «Халқаро шахмат академияси»да шахмат ва шашка бўйича қизиқарли турнир ташкил этилди.

7 тур давомида иштирокчилар мантиқий фикрлаш ва стратегик ёндашувини намоён этиб, керакли балларни қўлга киритган ҳолда ғалаба учун кураш олиб боришди.

Ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар!