" Sumalak Party " — янгиланиш фаслида, янгича байрам!

Касаба уюшмаси томонидан жорий йилнинг 12 март санасида юртимизнинг сўлим гўшаларидан бири бўлмиш "Ҳумсон Булоқ" дам олиш масканида АТ "Алоқабанк" ходимлари иштирокида " Sumalak Party " деб ном олган ўзига хос байрам тадбири ўтказилди.

Банк томонидан жорий этилган «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгаши» ҳамжиҳатлигида аёлларимиз учун кўнгилочар мусобақалар ҳамда Uz_Quiz интеллектуал ўйинлари ўтказилди. Аёллардан ташкил топган “DIAMOND” жамоаси биринчиликни қўлга киритиб, қимматбаҳо совғага эга бўлишди.

Асосийси ўзгача муҳит, хушчақчақ кайфият ва дўстона алоқаларда ўтказилган тадбирдан ходимлар мамнун бўлишди.

Байрам тадбири охирида эса кечанинг асл сабабчиси, баҳор элчиси бўлмиш СУМАЛАК тановул қилинди.