Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун спорт мусобақалари ўтказилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети «йўл харита»си асосида Юнусобод туманидаги 21-Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

27 февраль куни университет ва Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ҳамкорликда «Ёшлар келажагимиз» шиори остида спорт мусобақаларини ўтказди. Болалар эстафета пойгаси, минифутбол, шашка, арқон тортиш бўйича мусобақаларда беллашдилар.