“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида

Бугунги кунда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди. Ушбу лойиханинг мақсади Республикамизнинг барча аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш ва шу йўл билан жамоатчиликнинг диққатини ҳозирги кундаги минтақамиздаги экологик муаммоларга қаратишдан иборат. Мазкур лойиҳа доирасида “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиали ишчи ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшиб, вилоят кўчаларига дарахт кўчатлари экдилар.