Мусобақага тайёргарлик

Ҳудудий терма жамоалари шакллантирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимига кирувчи акциядорлик жамият, компания, корхона, ташкилот ва муассасалар ходимларидан тузилган терма жамоалар ўртасида мини футбол (футзал) бўйича кўчма кубок учун республика мусобақаларига тайёргарлик кўриш ишлар қизғин давом этмоқда.

Жорий йилнинг июнь ойи давомида бир қанча вилоятларда ҳудудий терма жамоаларни шакллантириш мақсадида мини футбол бўйича турнирлар ташкил этилди.

Терма жамоаларни шакллантириш мақсадида мусобақалар давом этмоқда.