Спорт ҳафталиги

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида спорт хафталиги ташкил этилди.

Ҳафталик давомида профессор-ўқитувчи ва ходимлардан тузилган жамоалар ўртасида спортнинг футбол, баскетбол мусобақаси ҳамда якка тартибди шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Ҳафталик сўнгида мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга университет маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.