Ёшлар Самарқандда

50 нафар ёшларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

“Ўзбектелеком” АК ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ягона жамоа шартномасининг 12.1.3. бандига асосан ҳамда Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Ижроия қўмитасининг 2021 йил 12 февралдаги  “Республика кенгаши  ва унинг тизимидаги бошланғич ташкилотлар томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид чора-тадбирлар режаси” ижросини таъминлаш мақсадида, “Тошкент шаҳар телефон тармоғи” филиали ва унинг тасарруфидаги боғламаларда фаолият юритаётган 50 нафар 30 ёшгача бўлган эл.монтёр ва кабелчи-пайвандловчиларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.