Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурматли почта хизмати ходимлари, Сизларни касб- байрамингиз билан самимий табриклаб, барча-барчангизга ўзимизнинг юксак ҳурмат-эҳтиромимизни ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз!

Ўз касбига меҳр ва садоқатни ҳамда бутун борлиғини бағишлаган, фидоийлик билан амалга ошириб келаётган шарафли меҳнатингиз учун барчангизга чин қалбимиздан миннатдорлик билдирамиз. 

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту-саодат, эзгу ишларингизда янги ютуқ ва омадлар,  метиндек сабр қаноат ҳамда барча  яхши дил изхорларини тилаб қоламиз.

Байрамингиз  муборак  бўлсин азизлар!

 

Ҳурмат билан, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва оммавий коммуникация ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши