Республика фан олимпиадаси ўтказилди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида 15-16 май кунлари “Компютер графикаси” фанидан, 17-18 май кунлари “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан талабалар республика фанлар олимпиадасининг финал босқичи ўтказилди.

Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги мазкур республика фанлар олимпиадаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 5-апрелдаги 314-сонли буйруғига асосан ўтказилмоқда.  Олимпиада иштирокчиларини рўйхатга олиш ТАТУ бош биноси фойесида бошланди,  сўнгра Олийгоҳнинг катта анжуманлар залида олимпиаданинг тантанали очилиш маросими,  ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати йиғилиши бўлиб ўтди.

Ташкилий ишлардан сўнг асосий қисм:  “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан олимпиаданинг 4 турларининг синов босқичи бўлиб ўтди.  Тушликдан сўнг,  олимпиаданинг ёпилиши бўлиб ўтди.  Олимпиаданинг сўнгги натижаларига кўра,  “Компютер графикаси” фанидан ТАТУ талабаси Нураддинов Умрбек Бахтиёрович биринчи ўринни,  Фарғона Давлат университети талабаси  Турғунов Чарифжон Чавкатжон ўғли иккинчи ўринни,  учинчи ўринни эса Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети талабаси Родионов Андрей Александрович эгаллади.   “Информатика ва ахборот технологиялари” фанидан ТАТУ талабаси Ҳасанов Ҳусайн Саиджамол ўғли  биринчи ўринни,  Наманган Давлат университети талабаси Каримов Нодирбек Носиржон ўғли иккинчи ўринни эгаллади. 

Маълумот ўрнида айтиш керакки,  олимпиада танловларида ОТМларда ўтказилган олимпиаданинг 1-босқичида фақат 1-ўринни эгаллаган талаба ва унинг раҳбари иштирок этадилар.  Олимпиаданинг 2-босқич вазифалари ТАТУ мутахассислари томонидан умумлаштирилди ва 4 турда ўтказилди.  Олимпиадага талаба ОТМнинг йўлланма хати,  рейтинг дафтарчаси ва паспорти (асл нусхаси) билан қатнашиши шарт.  1-2-3 тур:  Дастурлаш (Масалалар АCМ йўналишида бўлиб ўтди.  Иштирокчилар  С/С++, Pasсal, Java и Python дастурлаш тилларида ишлаши мумкин бўлади).  4 турда эса талабалар “Информатика ва ахборот технологиялари” фанига оид тест синовини ечдилар.

ТАТУ матбуот хизмати