8-МАРТ ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ БИЛАН ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Азиз ва мунис онахонлар ва дилбар опа-сингиллар соҳамизнинг барча мухтарама аёллари ҳамда гўзал қизлари! Барчангизга нафис баҳор, муҳаббат, гўзаллик, латофат ва меҳр рамзи бўлган 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муборак бўлсин!

Одатда аёлни баҳорга, баҳорни эса аёлга қиёслашади. Зотан ўлкамиз узра муаттар сепини ёя бошлаган баҳорнинг илк кунлари айнан хотин-қизлар байрами билан бошланиши ҳам рамзий маъно касб этади. Аёли бор оила қут-баракали, файзли ва тароватли бўлади. Юртимиз ҳам, жамиятимиз ҳам аёл билан гўзалдир.

Ўзбекистонимиз турмуш тарзининг осудалиги, бахт-саодатли ва тотувлиги, олиб борилаётган ҳар бир бунёдкорлик, яратувчанлик ишларида аёлларимизнинг ақл-заковати, ўткир зеҳни мужассам эканлигини қувонч билан таъкидлаб ўтишимиз жоиз.

Демак, Сиз ҳамиша эл-юрт ардоғидасиз. Сизнинг саломатлигингиз, бахтингиз, шаън ва ҳуқуқингиз биз учун кўз қорачиғидек азиздир.

Азиз ва мухтарам опа-сингиллар!

Барчангизни ер куррамизда кенг миқёсда нишонланиб келинаётган 8 – март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан самимий қутлаб, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилаларингизда тўкин-сочинлик, бахт-саодат, шоду- ҳуррамлик, шарафли ишларингизда янгидан-янги зафарлар тилайман.

Аёллик бахти, бекалик тахти, оналик мартабаси Сизларга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

 

Ҳурмат билан, Республика кенгаши раиси  А.Ишанходжаев.